Самарқандлик 8 ёшли мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди (Uzbek)

Самарқандлик 8 ёшли мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди

Самарқандлик 8 ёшли Исфандиёр Маҳмудов ёш мусиқачиларнинг Испанияда бўлиб ўтган « Sea Sun festival » халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Самаркандский Вестник хабар қилди.

« Фестивалда дунёнинг 13 мамлакатидан 300 нафарга яқин ёш мусиқачилар ўз маҳоратларини намойиш этди. Энг ёш иштирокчи сифатида Исфандиёр қўлга киритган ушбу ютуқ нафақат биз, балки у таҳсил олаётган 23-умумтаълим мактаби жамоаси, ота-онаси, тенгдошлари кўнглига фахр-ифтихор туйғуларини сингдирди », дейди Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шербек Ёрматов.

Ифандиёрнинг гитарада ижро қилган – дунёнинг машҳур композиторлари томонидан басталанган « Вальс », « Блюз » мусиқий асарлари томошабинлар олқишига, жаҳон мусиқа санъати намояндалари эътирофига сазовор бўлган.

19 May 2016
Origin: Kun.uz

Retour en haut