“FIESTALONIA” САНЪАТ-МАДАНИЯТ ФЕСТИВАЛИ ЎЗБЕКИСТОНДА ҲАМ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талаба ва ўқитувчиларидан иборат ижодий гуруҳ Испаниянинг Каталония шаҳрида ўтказилган санъат йўналишидаги Халқаро танлов ва фестивал – “FiestaloniaMilenio”да иштирок этиб қайтишди.

24-28 март кунлари санъатнинг турли йўналишларида бўлиб ўтган ушбу фестивалда дунёнинг 22 мамлакатидан кўплаб ижодкорлар иштирок этишди.ЎзДСМИ Халқ ижодиёти факултети, “чолғу ижрочилиги” кафедраси етакчи концертмейстери Аяпберген Отегенов 30 ёшдан катталар ўртасида фортепиано ижрочилиги йўналишида юзлаб ижодкорлар орасида 1 ўринни қўлга киритган бўлса, институтнинг 4 курс талабаси Баҳодир Баратов “миллий чолғуларда ижро этиш” йўналишида қашқар рубобида “старое банджо” куйини ижро этиб ўз тенгқурлари орасида иккинчи ўринни эгаллади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки,“Fiestalonia” Халқаро фестивали бир неча йиллардан буён ташкилотчилари томонидан ҳар йили дунёнинг турли мамлкатларида ўтказиб келинади. Шу кунга қадар Марказий Осиёда фақатгина Қозоғистон ушбу танловга мезбонлик қилган. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни риволантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда “Fiestalonia” санъат-маданият фестиваллари ташкилоти раҳбари Давид Джапаридзенинг ўзаро келишувига кўра кегуси йилда ушбу Халқаро фестивал Тошкентда ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.

2 April 2019
Original: madaniyat.uz

Scroll to Top