Самарқандлик 8 ёшли мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди (Uzbek)

Самарқандлик 8 ёшли мусиқачи Испаниядаги танловда ғолиб бўлди

Самарқандлик 8 ёшли Исфандиёр Маҳмудов ёш мусиқачиларнинг Испанияда бўлиб ўтган “Sea Sun festival” халқаро танловида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Самаркандский Вестник хабар қилди.

“Фестивалда дунёнинг 13 мамлакатидан 300 нафарга яқин ёш мусиқачилар ўз маҳоратларини намойиш этди. Энг ёш иштирокчи сифатида Исфандиёр қўлга киритган ушбу ютуқ нафақат биз, балки у таҳсил олаётган 23-умумтаълим мактаби жамоаси, ота-онаси, тенгдошлари кўнглига фахр-ифтихор туйғуларини сингдирди”, дейди Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Шербек Ёрматов.

Ифандиёрнинг гитарада ижро қилган – дунёнинг машҳур композиторлари томонидан басталанган “Вальс”, “Блюз” мусиқий асарлари томошабинлар олқишига, жаҳон мусиқа санъати намояндалари эътирофига сазовор бўлган.

19 May 2016
Origin: Kun.uz

Scroll to Top